Педагогика йўналиши талабалари махсус тестдан ўтказилади

Жамият

image

Энди педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг билими ташқи диагностикадан ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган “Педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 3853-сонли низомида сўз боради.
 
Унга кўра, педагогика йўналишларида кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш мақсадида талабаларнинг билимлари ташқи диагностикадан ўтказилади. Ташқи диагностика ҳар ўқув йилида бир марта педагогика йўналишларида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ўртасида тест синовлари шаклида ўтказилади.
 
Маълум қилинишича, тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, уларни бажариш учун талабаларга 45 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади ва максимал натижа 100 баллни ташкил этади.
 
Низомга кўра, ташқи диагностикадан ўтказиш учун ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан камида 5 нафар малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилади.
 
Ташқи диагностика натижаларига кўра, ўртача 56 балл ва ундан юқори натижа қайд этган таълим йўналишлари “талабларга жавоб берадиган”, 56 баллдан паст натижа кўрсатган йўналишлар эса “талабларга жавоб бермайдиган”, деб баҳоланади.

Билдирилишича, мазкур диагностика натижалари талабаларнинг жорий ўзлаштириш кўрсаткичлари ва рейтинг балларига таъсир қилмайди ҳамда педагог кадрлар тайёрлаш сифати ҳолатини таҳлил қилишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни бизнес юритиш учун мавжуд имкониятлар билан таништириш мақсадида барча олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

талабалар махсус тест Педагогика ташқи диагностика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг