Павел Хан янги лавозимга тайинланди
Спорт
−
04 Июль 2023 5114 1 дақиқа
Таэквондо бўйича терма жамоа мураббийи Павел Хан Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Павел Хан эндиликда ассоциациянинг спорт йўналишида фаолият юритади. Мутахассис барча ёшдаги терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда мамлакатда таэквондони ривожлантиришда масъул бўлади.
Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида терма жамоа бош мураббийлигидаги вазифасини ҳам давом эттиради.
Маълумот учун, Павел Хан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Улуғбек Рашидовнинг мураббийи ҳисобланади.
Live
Барчаси