Пашинян Франциянинг янги Бош вазирини меҳмонга чақирди
Олам
−
11 Январь
4501Арманистон Бош вазири Никол Пашинян биринчилардан бўлиб 34 яшар Габриэль Аттални Франциянинг янги Бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
“Кўп асрлик арман-француз дўстлиги ва имтиёзли муносабатларига тўхталар эканман, ишончим комилки, сизнинг фаолиятингиз давомида ҳукуматларимиз Арманистон ва Франция ўртасидаги кўп тармоқли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун янги ғайрат билан иш олиб боради”, дейилган Бош вазирнинг мурожаатида.
Шунингдек, у суҳбат давомида франциялик мавқедошини ўзига қулай пайтда Арманистонга ташриф буюришга таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Элизабет Борн истеъфога чиққанидан сўнг Габриэль Атталь Франциянинг янги Бош вазири этиб тайинланган эди. 34 ёшли Атталь мамлакат тарихидаги энг ёш бош вазир бўлди. У шу лавозимга қадар Франция Таълим вазири бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь