Париж-2024: Ўзбекистонлик дзюдочилар Италияга ютқазди

Sport

image

Парижда давом этаётган Олимпиаданинг дзюдо беллашувларида жамоавий дастур бўйича баҳсларнинг чорак финалида ўзбекистонлик дзюдочилар Италия вакиллари билан баҳс олиб бориб, 4:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб, -73 кг вазнда Муроджон Йўлдошев ва аёллар ўртасида Гулноза Матниёзова ғалаба қозонганига қарамай, кейинчалик татамига чиққан 4 нафар Ўзбекистон вакили имкониятни бой берди.

Мағлубиятга учраган бўлса ҳам Ўзбекистон дзюдо жамоаси Олимпиадада бронза медаль учун курашиш имкониятига эга. Бунинг учун ўтиш беллашувида ўзбек дзюдочилари жанубий кореялик спортчиларга қарши татамига чиқади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends