Панжшер қаршилик кучлари “Толибон” ҳужумини қайтарди 

Олам

image
“АҚШ мағлубиятга учради”. “Толибон” Афғонистон мустақил бўлганини эълон қилди north_east

“АҚШ мағлубиятга учради”. “Толибон” Афғонистон мустақил бўлганини эълон қилди

“Толибон” ҳаракатига бўйсунмаган Панжшер вилоятининг миллий қаршилик кучлари толибларнинг минтақанинг ғарбий қисмидаги аванпостлардан бирига уюштирган ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.  

“Бугун кечаси толиблар ғарбий йўналишдаги аванпостлардан бири орқали Панжшерга бостириб кирмоқчи бўлди, лекин уларнинг ҳужуми қайтарилди. Толиблар орасида ўлганлар ва ярадорлар бор. Ҳозирда минтақада вазият тинч”, дейилган хабарда.

Унинг сўзларига кўра, толиблар сўнгги пайтларда Панжшер атрофида ўз кучларини тўпламоқда.

“Музокара жараёни ҳеч қандай натижа бермаяпти. Катта эҳтимол билан, “Толибон” жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда ва амалда қандайдир разведка ўтказмоқда”, дейилган хабарда.

Панжшер вакили бўлган Абдул Ҳафиз Мансур қаршилик кучлари вакиллари ва “Толибон” делегацияси ўртасида Чорикор шаҳрида (Парвон вилояти маъмурий маркази) ўтказилган биринчи тўғридан-тўғри музокаралар ҳақида маълумот берган. Унга кўра, томонлар “ҳарбий тўқнашувнинг олдини олиш учун мулоқотни давом эттиришга” келишиб олган. 

Шунингдек, Панжшер қаршилик кучлари вакили Фаҳим Дашти Афғонистон шимолида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича толиблар билан келишувга эришиш масаласи ҳалигача муҳокама қилинаётганини маълум қилган. У “Толибон”га бўйсунмаган минтақа ҳукуматда “турли этник гуруҳларнинг рамзий вакиллари” борлигига рози эмаслигини ва ҳақиқий инклюзив давлат органларини шакллантиришга эришмоқчи эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда "Толибон"га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур "дала қўмондони" Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Панжшер

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг