“АҚШ мағлубиятга учради”. “Толибон” Афғонистон мустақил бўлганини эълон қилди

Олам

image
Бўйсунмас Панжшер етакчиси Аҳмад Масъуд “Толибон”га қарши курашни тўхтатиш шартини айтди north_east

Бўйсунмас Панжшер етакчиси Аҳмад Масъуд “Толибон”га қарши курашни тўхтатиш шартини айтди

Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, Афғонистон мустақилликка эришди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилган.  

“АҚШ мағлубиятга учради ва ўз мақсадларига эриша олмади”, деган Мужоҳид. 

Шунингдек, у “Толибон” ҳаракати АҚШ билан яхши муносабатларни сақламоқчи эканини таъкидлаган. 

“Биз АҚШ билан яхши муносабатда бўлишни хоҳлаймиз”, деган Мужоҳид. 

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги америкаликларни эвакуация қилишни якунлаб, барча қўшинларини олиб чиқиб кетди. Шу тариқа АҚШнинг 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистонда бошлаган ҳарбий миссияси якунланланди. 

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда "Толибон"га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур "дала қўмондони" Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг