Пандемия вақтида интернет-мемларни кўпроқ томоша қилинг – психолог

Саломатлик

image

Ўз-ўзини изоляция қилиш билан ҳаёт бир хиллик туфайли кўпчилик учун чидаб бўлмас ҳолга айланди. Ҳазил туйғуси бу аёвсиз муҳитдан чиқиб кетишга ёрдам беради. Интернетда ўз-ўзини изоляция қилиш мавзусида кўплаб мемлар, комикслар ва ҳазилларни томоша қилиш инсон руҳиятига ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда италиялик психолог Сара Регинелла маълум қилди.

"Интернетда изоляция ҳақида кўплаб мемлар, ҳазиллар ва комикслар мавжуд. Буларнинг барчаси жуда яхши ёрдам беради. Чунки ҳазил психологик реакция нуқтаи назаридан ажойиб ҳимоя механизмидир. Мен биламан, барча мамлакатларда шунга ўхшаш депрессия ҳолати содир бўлади. Биз бундай вақтда кучли кайфиятга эга бўлишимиз керак", дейди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, пандемия пайтида психологлар билан ишлаш жуда муҳим. Бу кундалик бир хиллик ва изоляцияда кайфиятнинг кескин ўзгаришига қарши ёрдам беради.

"Бу оиладаги зўравонлик, руҳий тушкунлик ва касалликдан кейинги депрессия бўлиши мумкин. Ушбу барча ҳолатларда сиз дарҳол психолог билан боғланишингиз керак. Масофавий бўлса ҳам. Чунки бундай нарсаларни ўзингиз ҳал қилишингиз қийин", дейди Регинелла. 

Психологнинг таъкидлашича, интернетдаги ҳазиллар тушкунликни ёқотишда энг яхши восита ҳисобланади. Ҳозирда, айниқса, турли ижтимоий тармоқларда пандемия билан боғлиқ ҳазиллар, мемлар ва шунга ўхшаш кайфиятни кўтарадиган контентлар кўпайган.

"Ҳазиллар ҳар доим ёрдам беради. Муаммолар сақланиб қолмоқда, аммо ушбу муаммоларни ҳазил орқали бошқалар билан бўлишиш мумкин", дейди шифокор.

Маълумотларга кўра, ҳозирда 3 миллиарддан кўп одам карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида яшамоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пандемия Психолог Интернет-мемлар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг