“Пахтакор” собиқ мураббийи Россия клубини бошқариши мумкин

Спорт

image

Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва Тошкентнинг “Пахтакор” клуби собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе Россиянинг “Краснодар” жамоаси билан ишлаш истаги борлигини малум қилди. Бу ҳақда “RBC Sport” нашри хабар берди.

“Бундай жамоа билан ишлаш мен учун қизиқ бўларди, “Краснодар” яхши клуб. Илгари менга таклиф бўлганди, ҳозир эса вазият бошқача”, дейди Арвеладзе.

“Краснодар” раҳбарияти бош мураббий Виктор Гончаренко ва унинг икки ёрдамчиси – Василий Березуцкий ҳамда Александр Ермаковични истефога чиқарган эди. Ундан аввал эса, жамоавий мураббий Руслан Зубик ва мураббий-таҳлилчи Андреа Бьянки жамоани тарк этган. Зубик мутахассис “Краснодар”да 2021 йилнинг апрелидан, Бьянки эса 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов 2014-2017 йиллар давомида “Краснодар” сафида фалият юритган.

Маълумот учун, “буқалар” 29 очко жамғарган ҳолда, Россия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Қишки танаффус якунига етгач, “Краснодар” 26 февраль куни ўз майдонида Москванинг “Локомотив” клубини қабул қилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Одил Аҳмедов Шота Арвеладзе Краснодар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг