Одил Аҳмедов “Пахтакор” ва “Нефтчи”нинг рақибларини аниқлайди
Спорт
−
13:15 636 1 дақиқа
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти, миллий терма жамоанинг соқиб футболчиси Одил Аҳмедов Элит Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 2026-2027 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимида иштирок этмоқда.
Қуръа ташлаш маросими бугун, 18 август куни, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилмоқда. Унда Элите ОЧЛ лига босқичида иштирок этадиган жамоаларнинг рақиблари аниқланади.
Ўзбекистон шарафини ушбу нуфузли мусобақада “Нефтчи” ва “Пахтакор” ҳимоя қилади. Янги мавсумдан ОЧЛ Элитда иштирок этувчи жамоалар сони 24 тадан 32 тага оширилди. Клублар Ғарб ва Шарқ минтақаларига ажратилади.
Қуръа жараёнида бир мамлакат вакиллари бир-бирига рақиб бўлмайди. Шу боис “Нефтчи” ва “Пахтакор” лига босқичида ўзаро тўқнаш келмайди.
Қуръа натижасида Ўзбекистон клубларининг Осиёдаги рақиблари, жумладан, Криштиану Роналду тўп сурадиган “Ан-Наср” билан тўқнаш уй ёкида сафарда тўқнаш келиши ҳам маълум бўлади.
Live
Барчаси