Пахтачига ҳам янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Қаюм Норбекович Хушбақов Самарқанд вилоятидаги Пахтачи туманига ҳоким этиб тайинланди. Унинг номзоди бугун, 26 февраль куни Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу сессияда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бачарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, Пахтачи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталган.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Қаюм Норбекович Хушбақов номзодини Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирган. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Қаюм Хушбақов тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳ раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълум қилинишича, вилоят раҳбари янги ҳокимга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган ҳамда фаолиятида муваффақиятлар тилаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 февраль куни Махсуд Эркинович Бўронов Самарқанд вилоятидаги Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланганди. Тайинловга қадар Махсуд Бўранов “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Пахтачи янги ҳоким Қаюм Норбекович Хушбақов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг