Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 4 июнь куни Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сессияда вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этиб, нутқ сўзлаган. У кейинги пайтда йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолар, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида тўпланиб қолган масалалар, қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш бўйича жорий ислоҳотларни ўз вақтида ва юқори савияда ижро этиш сингари масалаларда йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилган. 

Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев лавозимидан озод этилган. 

“Шундан сўнг, Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳри Кенгаши депутатлари Эшонқулов Акром Жўраевич номзодини Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқлашди”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Акром Эшонқулов 1976 йил 16 февралда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Георгий Плеханов номли Россия иқтисодиёт академияси ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи.

Акром Эшонқулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг