Озодлик майдонига снаряд ташланди (видео)
Олам
−
01 Март 2022
17163Бугун, 1 март куни эрталаб Харьков вилояти ҳокимлиги биноси олдидаги Озодлик майдонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Озодлик майдони Европадаги энг йирик майдонлардан бири ҳисобланади. У ерда Харьков вилояти ҳокимлиги биноси жойлашган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, келиб тушган снарядлар туфайли Харьков вилояти ҳокимлиги биноси, Опера театри, филармония ва турар-жой массивининг бир қисмига (асосан, 4-5 қаватли турар-жой бинолари)га зарар етган.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Харьковликлардан бошпаналарини тарк этмаслик сўралган.
Вилоят ҳокимлиги раҳбари Олег Синигубовнинг маълум қилишича, тунда Липетск, Белгород, Чугуев ва бошқа йўналишларда тартибсиз ўқ отишлар кузатилган.
"Кун давомида вилоят ўт ўчирувчилари томонидан душманнинг ўқ отиши натижасида юзага келган 24 та ёнғин бартараф этилди. Ўнлаб фуқароларнинг автомобиллари ёниб кетди, Роган қишлоғида ўқ отилиши ортидан турар-жой биноси ёниб кетди, унда 1 киши тан жароҳати олди, 1 киши ҳалок бўлди. Кольцевая кўчасидаги отишма оқибатида эса 8 киши тан жароҳати олди, 35 киши эвакуация қилинди. Изюм ва Харьков туманларида уйлар ёниб кетди”, деб ёзган у.
Синигубовга кўра, 1 март куни авиация иштирокида артиллерия отишмалари ва портлаш уюштирилиши ҳам кутилмоқда.
Аввалроқ, Россия ҳарбийлари мудофаасини ёриб ўтишга уринаётган Украина пойтахти Киев яқинидаги хусусий “Адонис” туғуруқ комплекси ҳужумга учраганди.
Россиянинг Украинага босқини
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.
Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.
Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь