Озода Нурсаидова оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
14 Август 2023
71358Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидованинг онаси вафот этди. Бу ҳақда хонанда ўз Instagram саҳифасида онасининг суратини жойлаштириб, маълум қилди.
Қайд этилишича, хонанданинг онаси бугун, 14 август куни вафот этган. Аммо Озода Нурсаидованинг шахсан ўзи бу ҳақда батафсил маълумот бермаган.
Аввалроқ, жорий йилнинг 20 январь куни Озода Нурсаидованинг отаси вафот этган эди.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Озода Нурсаидова Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида кўплаб санъаткорлар қаторида “запрет”га тушганлардан бири бўлган. Таъбир жоиз бўлса, у энг кўп тақиқда бўлган хонанда эди. Шавкат Мирзиёев Президентлик даврига келиб, Озода Нурсаидовага ҳам 14 йил аввал қўйилган кишанлар олиб ташланди. Озода Нурсаидова QALAMPIR.UZ’нинг “Жим туринг” лойиҳасига берган интервьюсида “запрет”да бўлган даврларида уни Ўзбекистонда фақат онаси ушлаб турганини алоҳида урғулаган эди.
LiveБарчаси