Курс UZS

USD

12 947.07

6.49

EUR

14 033.33

-11.08

RUB

155.01

1.79

Озода: Аҳад Қаюм жавоб берсин

Интервью

Март ойининг охирги ўн кунлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидованинг қўшиғи учун клип суръатга олиш жараёнида актриса Сабрина Жабборовани “Гелик” босиб кетгани кенг муҳокама бўлди. QALAMPIR.UZ бу жараёнларни кузатди ва бор тафсилотларни ёритди.

Сабрина Жабборова видео эълон қилиб, ёрдам сўраган куннинг ўзида таҳририят у билан боғланишга ва воқеа қандай бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот олишга уринди. Афсуски, актриса бир нечта рақамлардан қилинган қўнғироқлар ва ёзилган SMSларни жавобсиз қолдирди.

Актриса ҳолат ҳақида 11 март куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига видео жойлаб, маълум қилди. Унинг ёзишича, клипда суратга тушаётган бошқа бир вояга етмаган актриса оператор ва режиссёр Шуҳрат Мавлоновнинг кўрсатмаси билан Mercedes-Benz G-класс (“гелик”) автомобилини ҳайдаган, бироқ ўша пайтда у машина бошқарувини йўқотган. Машинанинг ғилдираклари Сабринанинг устидан икки марта ўтиб кетган: олдинги ғилдираги бутунлай унинг устидан ўтган, орқа ғилдираги эса қизнинг устида айланиб кетган. Воқеа оқибатида Сабринанинг тос суяги синган, бошқа аъзолари оғир жароҳат олган.

Мазкур ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг 2024 йил 7 ноябрда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида 11 март куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан расмий маълумот берилди. 

“2024 йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 13:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида, ҳайдовчи вояга етмаган, 2008 йилда туғилган С.П. Mercedes-Benz русумли автомашинада ҳаракатланиб, 2 нафар пиёдани (2003 йилда туғилган Ж.С. ва 2006 йилда туғилган Ш.Э.) уриб юборган”, дейилган расмий хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Нима бўлганда ҳам бир қизнинг бу ҳолатга тушиб қолиши фожиа ва айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу ҳолатда ким айбдорлиги тергов якунланиб, суд қонуний қарор қабул қилганида аён бўлади.

Таҳририят воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. QALAMPIR.UZ студиясида меҳмон бўлган хонанда Озода Нурсаидова воқеани батафсил айтиб берди. Интервьюда қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

  1. Воқеа қандай содир бўлган?
  2. Суратга олиш жараёнида Озода Нурсаидова бўлганми?
  3. Сабрина Жабборовага ёрдам берилганмиди?
  4. Вояга етмаган актрисанинг машина бошқаришини Озода Нурсаидова билганми?
  5. Озода Нурсаидова айтган бошқа кучлар кимлар?
  6. Сабрина Жабборова ҳолат содир бўлганини тўрт ой ўтиб маълум қилишда Юлдуз Усмонованинг қўли борми?
  7. Озода Нурсаидова терговга жалб қилинганми?
  8. Нима учун хонанда Сабрина Жабборовани кўргани бормаган?
  9. Озода Нурсаидова Сабринага қанча пул берган?
  10. Бу ишларда Аҳад Қаюм айбдорми?

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Озода Нурсаидова Сабрина Жабборова Гелик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг