Озода Нурсаидова оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидованинг отаси  вафот этди. Бу ҳақда хонанда ўз Instagram саҳифасида отасининг суратини жойлаштириб, маълум қилди.

Қайд этилишича, хонанданинг отаси Парпи Нурсаидов жорий йилнинг 20 январь куни вафот этган. Аммо Озода Нурсаидованинг шахсан ўзи бу ҳақда батафсил маълумот билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Озода Нурсаидова QALAMPIR.UZ’нинг “Жим туринг” лойиҳасига берган интервьюсида “запрет”да бўлган даврларида уни Ўзбекистонда фақат онаси ушлаб турганини алоҳида урғулаган эди.

Маълумот учун, хонанда Озода Нурсаидова Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида кўплаб санъаткорлар қаторида “запрет”га тушганлардан бири бўлган. Таъбир жоиз бўлса, у энг кўп тақиқда бўлган хонанда эди. Шавкат Мирзиёев Президентлик даврига келиб, Озода Нурсаидовага ҳам 14 йил аввал қўйилган кишанлар олиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озода Нурсаидова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг