Озарбайжондаги аэропорт ҳарбий ҳолат туфайли иш режимини чеклади

Олам

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳридаги "Ҳайдар Алиев" номидаги Халқаро аэропорт мамлакатда жорий этилган ҳарбий ҳолат туфайли иш режимини чеклади. Бу ҳақда аэропорт Матбуот хизматида маълум қилинди.

"Озарбайжон ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилиши муносабати билан аэропорт вақтинча чекланган иш режимига ўтади", дейилган агентлик хабарида. 

Таъкидланишича, 30 сентябрга қадар, Баку - Нахичевань - Боку йўналиши бўйича Озарбайжон авиалинияларининг барча рейслари тўхтатилди. Шунингдек, 1 ва 2 октябрь кунларига белгиланган Боку - Лондон - Баку ва Баку - Берлин - Баку йўналишидаги рейслар ҳам бекор қилинган. 

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви Баку халқаро аэропорти

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг