Озарбайжон суди Россия фуқароларини қамоққа олди
Олам
−
20 июн 4712 1 дақиқа
Озарбайжоннинг Боку шаҳри суди Россиянинг саккиз нафар фуқаросига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Маълум қилинишича, Софронов, Драчев, Безуглый ва Дулов ҳар бири 4 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Фёдоров, Тимошов, Васильченко ва яна бир Безуглый эса 3 йилдан озодликдан маҳрум этилган.
Улар “Эрондан наркотикларни транзит қилиш ва тарқатиш” ҳамда “кибермошенниклик” айбловлари бўйича судланган.
Ҳимоя томони ва қариндошларининг айтишича, айбланувчилар босим остида гувоҳлик беришга мажбур қилинган ва суд қарори устидан шикоят қилиш масаласи ҳозирча аниқ эмас.
Маълумотларга кўра, мазкур иш бўйича суд жараёни апрель ойидан буён давом этган. Илгари ҳам бир қатор россияликларга нисбатан шу каби ишлар бўйича ҳукмлар чиқарилган.
Қайд этиш жоиз, Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда бир қатор дипломатик кескинликлар, жумладан Екатеринбургдаги ҳибслар ва AZAL самолёти билан боғлиқ фожиа ортидан янада таранглашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Озарбайжон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди ва Украина етакчиси Владимир Зеленскийга биргаликда қурол ишлаб чиқаришни таклиф қилганди.
Live
Барчаси