Озарбайжон Украина билан бирга қурол ишлаб чиқармоқчи

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Озарбайжон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва Украина етакчиси Владимир Зеленскийга биргаликда қурол ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.

Алиев бу баёнотни Зеленский билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида билдирган. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Украина халқаро ташкилотларда ўз давлатларининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келади ва бундан кейин ҳам шундай йўл тутади.

Учрашув давомида томонлар ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилган. Алиевнинг айтишича, ҳар икки давлатда ҳам мудофаа саноати ривожланмоқда ва бу соҳада қўшма ишлаб чиқариш учун катта имкониятлар мавжуд.

Зеленский эса икки давлат ўртасида мудофаа саноати бўйича ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган. У Украина ва Озарбайжон бир нечта соҳаларда, жумладан энергетика ва гуманитар йўналишда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича бир нечта ҳужжатлар имзолаганини айтган.

Шунингдек, Зеленский агар Россия рози бўлса, Украина Россия билан уч томонлама (АҚШ–Украина–Россия) музокараларни давом эттиришга тайёр эканини билдирган. У илгари ҳам Туркия ва Швейцарияда шунга ўхшаш учрашувлар ўтказилганини эслатган.

Лидерлар учрашуви Ғабала шаҳрида бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский расмий Москва рози бўлса, Россия билан музокараларнинг навбатдаги босқичини Озарбайжонда ўтказишга тайёр эканини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг