Озарбайжон Россия билан чегарасини ёпади

Олам

image

Россия ва Озарбайжоннинг қуруқликдаги чегараси 2021 йилнинг март ойигача ёпилади. Бу ҳақда Москвадаги Озарбайжон элчихонаси маълум қилган.

Чегара Озарбайжонда коронавирус билан боғли вазият кескинлашгани сабабли ёпилади.

Дипломатик корпус фуқароларини чегарадан ўтиш учун Доғистон Республикасига бормасликка чақирган.

Мамлакатда қаттиқ карантин чекловлари ўрнатилади – кўчага махсус рухсатсиз чиқиш, дам олиш кунлари жамоат транспортида ҳаракатланиш тақиқланади. Баку ва бошқа йирик шаҳарлар кириш ва чиқиш учун ёпилади.

Маълумот учун, Озарбайжонда 191 460 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 62 308 нафари соғайган ва 2088 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Озарбайжон

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг