Россия Озарбайжонга таҳдид қилаётгани йўқ – Кремль

Олам

image
Россияда озарбайжонлик яна бир тадбиркор қўлга олинди (видео) north_east

Россияда озарбайжонлик яна бир тадбиркор қўлга олинди (видео)

Россия Озарбайжонга ҳеч қачон таҳдид қилмаган ва таҳдид ҳам қилмайди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

У сўнгги бўлаётган воқеаларда расмий Киевни айблаган. Унинг қайд этишича, Украина ҳукумати Москва ва Баку ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириш учун ҳамма нарсани қилади.

“Россия Озарбайжонга ҳеч қачон таҳдид қилмаган ва таҳдид ҳам қилмайди. Ҳатто асосий сабаб – тергов ҳаракатлари ва жиноятни очиш бўйича ишлар, шу жумладан Россия ҳудудида Озарбайжон фуқароларига нисбатан қилинган ишларда ҳам. Албатта, Киев режими бу маълумотни ҳар томонлама тарангликни қўзғатиш учун ҳам қилади”, деган Песков.

У, шунингдек, Озарбойжонда ҳибсга олинган Россия фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча мавжуд воситалардан фойдаланилишини таъкидлади.

“Екатеринбургда ҳибсга олишлар турли жиноятлар, жумладан Озарбойжон фуқароларига қарши жиноятларни тергов қилиш доирасида амалга оширилди”, дея қўшимча қилди Россия Президенти матбуот котиби.

Маълумот учун, июнь ойининг охирида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган йиллардаги қотиллик иши доирасида асли озарбайжонликлар қўлга олинди. Рейд давомида икки киши – ака-ука Сафаровлар вафот этди. Екатеринбург суди эса иш доирасида беш кишини ҳибсга олган: Аҳлиман Ганжиев, Мазоҳир, Акиф, Аяз ва Бакир Сафаров. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г” банди – аввал айрим аъзолари қўлга олинган уюшган гуруҳ томонидан содир этилган қотиллик бўйича айблов қўйилган.

Бундан ташқари, Озарбайжон диаспораси раҳбари Шахин Шихлинский ҳибсга олинди ва сўроқдан сўнг қўйиб юборилди. Шунингдек, озарбайжонлик таниқли тадбиркор Юсуф Халилов ҳам ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков Россия-Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг