Озарбайжон ҳарбий харажатларини оширди

Олам

image

2023 йилда Озарбайжон ҳукумати мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун бюджетдан 1,1 миллиард манатдан (650 миллион доллар) ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда бугун, 30 май куни республика Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Мамлакат мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча 1,11 миллиард манат, жумладан, махсус лойиҳалар ва мудофаа тадбирлари учун 1 миллиард манат (588 миллион доллар) ажратиш режалаштирилган”, дейилади вазирлик сайтида. 

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаражатлар ўсишидан сўнг махсус лойиҳалар ва мудофаа тадбирларига сарфланадиган маблағ 3,07 миллиард манатни (1,81 миллиард доллар) ташкил этади.

Шунингдек, Қорабоғ ва Шарқий Зангезурни реконструкция қилиш харажатларини 2,26 миллиард манатдан (1,3 миллиард доллар) 5,26 миллиард манатгача (3,1 миллиард доллар) ошириш режалаштирилган.

Озарбайжон парламенти томонидан 2022 йил охирида қабул қилинган 2023 йил учун мамлакат бюджетида мудофаа ва хавфсизлик учун 5,3 миллиард манат (3,1 миллиард доллар) ва Қорабоғдаги ҳудудларни тиклаш учун 3 миллиард манат (тахминан 1,8 миллиард доллар) миқдорида маблағ ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25 май куни Арманистон Бош вазири Пашинян Москвада бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ереван ва Баку бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш бўйича келишиб олганини тасдиқлаганди. Шу куни, у Россия Президенти Владимир Путин Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев билан уч томонлама музокаралар ўтказди. Олдинроқ, 22 майда эса у Қорабоғни ўз ичига олган Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олишини айтган. Шу ой ўрталарида эса Пашинян Брюсселда Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида ҳам Алиев билан учрашув ўтказганди. Музокаралардан сўнг Мишель Баку ва Ереван темир йўл алоқасини тиклаш масаласи бўйича келишувга яқин турганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон ҳарбий харажат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг