“Ов милтиғи” иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбарлигига номзод бўлди

Олам

image

Еврокомиссиянинг амалдаги раҳбари Урсула фон дер Ляйен ушбу лавозимга яна ўз номзодини қўйиши маълум бўлди. Бу ҳақда Европарламент аъзоси Зигфрид Муресан кеча, 5 март куни хабар берди.

Рўйхатдан ўтишга рухсат Европа халқ партиясининг Руминия пойтахти Бухарестдаги сиёсий ассамблеяси томонидан берилган. Урсула фон дер Ляйен Германия сиёсатидаги 29 йиллик фаолияти давомида турли тахаллус ва лақабларни олган. Булар "Цензура кенгаши", "Ов милтиғи” кабилар бўлган. Бундан ташқари, Еврокомиссия раҳбарлигига киришганда ирландиялик депутат Клер Дейли уни Ғазо секторида уруш қўзғатганликда айблаб, “Фрау геноциди” дея атаган.

Маълумот учун, ўтган ой Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раҳбари сифатида иккинчи муддатга сайланиш ниятида эканлигини маълум қилганди. 2024 йилнинг 6-9 июнь кунлари Европада сайловлар бўлиб ўтади. Июнь ойида Европа Иттифоқига аъзо 27 мамлакатдаги сайлов ҳуқуқига эга бўлганлар Европарламентда ким вакиллик қилишини танлайди. Германия Федератив Республикасида сайлов 2024 йил 9 июнь якшанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь резиденти Александр Лукашенко 2025 йилги сайловларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия номзод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг