“Бораман, бораман, бораман”. Лукашенко яна сайловда қатнашмоқчилигини айтди (видео)
Олам
−
28 Февраль
5624Беларусь резиденти Александр Лукашенко 2025 йилги сайловларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда "Пул Первого" хабар берди.
Лукашенкога кўра, ҳозир шундай бир пайтки, унинг лавозимидан кетиши давлатга хиёнат билан баробар бўлади.
“Айтиб қўйинг, мен албатта қатнашаман. Вазият қанчалик оғир бўлса, улар (мухолифат) жамиятимизни қанчалик бир-бирига "гиж-гижласа", ўртамизда низо қўзғатмоқчи бўлишса, менинг сайловларда иштироким шунчалик қатъийлашиб бораверади", деган у журналистлар билан суҳбатда.
У шунингдек, бу ҳолат кўпчиликка ёқмаслигини ҳам тан олган.
"Мен қабул қилинган келишув ва қарорларнинг бажарилишини қатъий талаб қиламан. Агар улар амалга оширилмаса, ҳокимиятнинг бутун тузилмаси бузилади ва жамият инқирозга "ғарқ бўлади". Мен эса буни жуда яхши тушунаман", деган Беларусь фуқароси.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лукашенко Беларусь эҳтимолий урушга тайёр туриши кераклигини айтганди.