Беларусь урушга тайёр бўлиши керак – Лукашенко

Олам

image

Беларусь эҳтимолий урушга тайёр туриши керак. Бу ҳақда кеча, 20 февраль куни Александр Лукашенко миллий хавфсизлик тизимидаги давлат органлари раҳбарияти билан кенгайтирилган йиғилишда сўз очди

"Бизга уруш керак эмас, лекин биз унга ҳам руҳий, ҳам стратегик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак”, дейди Лукашенко.

У вазиятнинг жиддийлигини таъкидлар экан, глобал можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш имконияти ҳақидаги барча иллюзиялардан воз кечиш кераклигини айтди. Лукашенконинг фикрича, халқаро ҳуқуқ ҳам тарангликни бартараф эта олмайди. 

Лукашенконинг даъво қилишича, Ғарб янги, аммо АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан назорат қилинадиган минтақавий ташаббусларни яратишга ҳаракат қилмоқда.

"Режа ниҳоятда ибтидоий. Унга Польша, Руминия, Венгрия ва Словакиядан ташқари "нейтрал" Украина ва Белорусь ҳам кириши керак. Бунинг учун Беларусь Россиядан "узилган" бўлиши керак", дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг