ОТМлар тўлов-контракт бўйича квотани мустақил белгилайдиган бўлади

Жамият

image
2020-2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди north_east

2020-2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Келгуси ўқув йилидан фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланади. Тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди. Бу ҳақда “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.

Президент қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

•    олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

•    тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим;

•    иқтидорли талабаларни нодавлат олий таълим ташкилотларида ҳам давлат гранти асосида ўқитиш;

•    алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартибини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга асослантирилган таклифларни киритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўз ўзини молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига тўлов-контракт миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилди.

Маълумот учун, жорий йилда ОТМга ҳужжат топшириш 20 июндан 20 июлгача ўтказилади. Ҳужжатлар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали.

барча ҳудудларда:

•    Ягона интерактив давлат хизматлари портали 

•    Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон квота

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг