2020-2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Жамият 22777
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

бакалавриат:

•    кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
•    сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
•    кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

магистратура – 10 425 нафар.

Маълумот учун, жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1109
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×