ОТМга кириш имтиҳонлари бекор қилинади

Жамият 57220
image
-

Мактаб битирувчилари олий таълим муассасаларига мактабдаги имтихон орқали киради. Битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.

Қайд этилишича, мактаб битирувчиларининг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда. Ушбу усул Ўзбекистонда қачондан жорий этилиши маълум эмас. 

Мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш, яъни унификация қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган. Лекин олдинги йилларда битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.

Шу ўринда эслатиш лозим, битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари қандай тартибда бўлса, якуний давлат имтиҳонлари ҳам шу тартибда ташкил этилади (мактабларда эмас).

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3313
Рейтинг: 3
Теглар
t
×