ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Жамият
−
21 Июль
18839Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги 36-сонли фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра:
- бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 минг 838 нафар;
- магистратура бўйича – 9 минг 365 нафар грант ўринлари ажратилган.
Маълумот учун, жорий йилда квоталар ОТМлар кесимида эмас, балки йўналишлар кесимида ҳамда фақат давлат гранти учун эълон қилинди, тўлов-контракт учун эса йўқ. Бу квоталар сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакли учун эмас, аксинча, фақат кундузги таълим шакли учун амалда бўлади.
Батафсил квоталар Давлат қабул комиссияси томонидан тахминан 1 ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОТМларга кириш имтиҳонлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, абитуриентлардан тест синови олинадиган бинолар рўйхати эълон қилинганди.
LiveБарчаси