Ота ўғлини қўшни бола билан уриштириб, унга ўзи ҳам қўшилди
3-саҳифа
−
23 Март
12296Бугун, 23 март куни Болалар омбудсмани Тошкент шаҳар Учтепа туманида ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, уни калтаклагани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 21 март куни Учтепа туманида 10 ёшли Т.М. қўшниси Х.К. билан ўзаро келишмовчилик сабаб уришган. Бу вақтда Т.М.нинг отаси Э.М. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғлига қўшниси Х.К.ни уришига имкон яратган. Ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.
Аниқланишича, вояга етмаган Т.М. ва Х.К. ўзаро жанжал оқибатида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилган. Боланинг отаси Э.М. нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, тугаётган ҳафта давомида Тошкент вилояти Бўка тумани Чўлобод қишлоғида яшовчи аёл 7 яшар жиянини уриб ўлдиргани, Самарқандда эса 13 яшар бола оёғидан кишанланган ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь