Самарқандда 13 яшар бола оёғидан кишанланган ҳолда топилди (видео)
3-саҳифа
−
17 Март
26755Кеча, 16 март куни Самарқанднинг Боғишамол даҳасидаги Озод Шарқ кўчасида 13 яшар бола Damas автомобилига оёғидан кишанланган ҳолда топилди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Ташановнинг билдиришича, бола ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи собиқ ходими томонидан банди қилинган. Болани банди ҳолатда кўрган атрофдагилар 102 га қўнғироқ қилишган. ИИО ходимлари зўравон шахснинг собиқ ходим эканини билгач, атрофдагиларга бу ҳолатнинг зўравонлик бўлмагани ҳақидаги далолатномага қўл қўйдириб олишган.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов мазкур ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирининг директори ўғил болаларнинг бошини бир-бирига уриштириб, калтаклаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь