Остонада Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлари йиғилди

Олам

image

Бугун, 3 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар ҳайъатининг V йиғилиши бошланди. Бу ҳақда “Muftyat.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай Тағанули, Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбаш, Кавказ мусулмонлари диний бошқармаси раиси Аллаҳшукур Пашазаде, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси Абдулазиз Зокиров, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Мирвоҳид Азимов ва бошқа диний уламолар, имомлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Билдирилишича, йиғилиш давомида “Ислом маҳаллий аҳоли анъаналарини қўллаб-қувватлайди” ва “Фатво бериш бўйича фиқҳ мактаби қоидалари” каби ҳужжатлар қабул қилинади.

Шунингдек, бугун, 3 октябрь куни “Ҳожа Аҳмад Яссавий ва унинг маънавий мероси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашининг 46-йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий кенгаши аъзолигига қабул қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Остона муфтийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг