Остонада Назарбоевнинг ҳайкали олиб ташланди
Олам
−
12 Январь
8233Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг Миллий мудофаа университетидаги ҳайкали олиб ташланди. Бу ҳақда “Orda.kz” нашри хабар берди.
Нашрга кўра журналистлар ҳайкал жойлашган университет ҳудудига кира олмаган. Чунки бу университет стратегик ҳарбий объект ҳисобланади. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ёдгорликнинг бузилишига изоҳ берган.
“Мудофаа вазирининг буйруғи билан Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти номидаги Миллий мудофаа университети номи Миллий мудофаа университетига ўзгартирилди. Шу муносабат билан Миллий мудофаа университети ҳудудида жойлашган ёдгорликни Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Давлат ҳарбий тарихи музейи биносига кўчириш ва ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади баёнотда.
Айни пайтда ёдгорлик мудофаа бўлими биноларидан бирида вақтинчалик сақланади. Тайёргарлик тадбирларидан сўнг, ёдгорлик кейинчалик ўрнатиш учун музей биносига кўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоевнинг номи темирйўл вокзалидан ўчирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.