Остон Ўрунов Эрон ва БААга қарши ўйинни ўтказиб юборадими?
Спорт
−
07 Октябрь
9808Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Остон Ўрунов кичик жароҳат олиб, Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
23 ёшли футболчининг бўлажак баҳсларда ўйнаш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Ўрунов бўйича аниқ бир нима дейолмаймиз. Унинг бўлажак баҳсларда иштирок этиш-этмаслиги номаълум, бироқ уни майдонга тушиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас”,дейди Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоа устози Сречко Катанес соғлиги ёмонлашгани туфайли Эрон ва БААга қарши баҳсларда иштирок этмаслиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь