Катанец Эрон ва БААга қарши учрашувларда иштирок этадими?

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 7 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Иккита учрашувга жамоани ёрдамчи мураббийлар Алеиш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлайди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқич 3-тури доирасида Эрон билан, 4-турда эса БАА билан куч синашади. Форсларга қарши ўйин 10 октябрь куни бўлиб ўтса, амирликлар вакиллари билан баҳс 15 октябрь куни ўтказилади. Ҳар икки учрашувга Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Жаҳон чемпионати Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made