Остон Ўрунов ҳам Эрон клубига ўтмоқда
Спорт
−
07 Февраль
5563Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов фаолиятини Эроннинг “Персеполис” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футбол инсайдери Иван Карпов ўз саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланади. Ўруновнинг маоши мавсумига тахминан 807 минг долларни ташкил қилади.
Ўрунов ўтган йилни “Навбаҳор”да ўтказди. У Осиё Чемпионлар лигасида 3 та гол урди. Фаолияти давомида футболчи Россиянинг “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” клубларида тўп тепган. Ўзбекистонда эса “Навбаҳор”дан ташқари Тошкентнинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, “Персеполис” Эроннинг гранд клубларидан бири ҳисобланади. Айни вақтда жамоа мамлакат чемпионати турнир жадвалида ортда қолган 15 та ўйиндан сўнг 30 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Жалолиддин Машарипов Эрон клубига кўчиб ўтгани хабар қилинганди.