Расман: Машарипов “Истиқлол” клуби аъзосига айланди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов Эроннинг “Истиқлол” клуби билан ярим йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Салом, Истиқлол клуби мухлислари. Тез кунда кўришамиз”, дейди Машарипов Эрон клуби билан эълон қилган видеода.

“Истиқлол” клуби навбатдаги ўйинини “Hazfi cup” турнири доирасида “Мес Рафсанжан” клубига қарши ўтказади. 30 ёшли Машарипов мазкур учрашувда дебют қилиши мумкин.

Маълумот учун, Жалолиддин Машарипов фаолияти давомида Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Локомотив” клубларида тўп тепган. Хориж клубларидан “Шабаб Ал-Аҳли”, “Ал-Наср” ва “Пансерраикос” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда “Transfermarkt”га кўра қиймати 1,5 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Истиқлол Жалолиддин Машарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made