Машарипов қимматбаҳо автомобиль сотиб олди
Спорт
−
25 Май 22109 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионати олдидан қимматбаҳо автомобиль харид қилди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Машарипов жойлаган видеодан унинг янги автомобили BMW M850i эканини кўриш мумкин. Ушбу автомобиль Ўзбекистон бозорида тахминан 1,3 миллиарддан 2,4 миллиард сўмгача баҳоланади.
Жалолиддин Машарипов айни пайтда Эроннинг “Истиқлол” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Очиқ манбаларда келтирилишича, футболчининг ойлик маоши тахминан 22–25 минг евро атрофида бўлиб, бу қарийб 300–350 миллион сўмга тенг.
Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 кишилик таркибига киритилган.

Live
Барчаси