Осонгина “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
28 Февраль
5319Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Аниқланишича, департамент ҳамда ДХХнинг Мўйноқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.П. ва Ш.Т. ва Г.Ш.лар 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, фуқаро С.Х.дан 16 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Ёзёвон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Т. ва М.Ш. фуқаро А.Р.нинг ишончига кириб, унга "Д" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна шундай ҳолат департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро Д.Й. фуқаро О.О.нинг ишончига кириб, унга "Б" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “А.И.” МЧЖ ўргатувчиси Й.Х. фуқаролар Р.А. ва Н.Ш.нинг ишончига кириб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь