Осиё кубоги-2023: ўзбекистонлик футболчи чорак финал рамзий жамоасига киритилди
Спорт
−
05 Февраль
6843Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубоги чорак финалининг рамзий жамоасидан жой олди. Бу ҳақда мусобақа расмий саҳифаси маълум қилди.
Ҳамробеков Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинида ишончли хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди ва рақиб дарвозасига гол урди.
Қайд этиш жоиз, рамзий жамоага мезбонларнинг икки футболчиси киритилган. Жумладан, ҳимоячи Лукас Мендес ва Ўзбекистонга қарши баҳсда пенальтилар сериясида 3 марта рақиб тепган тўпни қайтарган посбон Мешал Баршам ҳам 1/4 финалнинг энг фаол футболчилари қаторидан жой олди.
Маълумот учун, Қатар-Ўзбекистон ўйинининг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, ҳакам пенальтилар сериясига рухсат берди. Футбол лотореяларида эса мезбонларнинг қўли баланд келди. Энди Қатар Осиё кубоги финалига чиқиш учун Эрон билан куч синашади.
LiveБарчаси