Орбан Путинни “100 фоиз пунктуал шахс” деб атади
Олам
−
06 Июль
10611Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Россия Президенти Владимир Путинни оқилона ва пунктуал шахс эканлигини билдириб, агар буни 100 фоиз кўрсаткичда баҳолаш керак бўлса, бу керагидан ҳам ортиқ эканлигини айтди. Бу ҳақда у Москвадан қайтишда самолёт бортида “Die Weltwoche” журналисти билан интервьюда маълум қилди.
“У музокаралар олиб борганида, бирор масалани тушунтира бошлаганида, таклиф билдирганда доим пунктуал тарзда иш олиб боради. Мен унинг бу характерини 100 фоиздан ҳам ортиқ баҳолайман”, деган Бош вазир.
Орбаннинг сўзларига кўра, Путин хотиржам, жуда эҳтиёткор ва пунктуал сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июль куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш мақсадида Москва шаҳрига борди. Путин Орбандан Венгрия ва Европа Иттифоқининг Украинадаги вазият бўйича позицияси билан таништиришни айтди. Шунингдек, Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича Москва таклифлари тафсилотлари билан танишишини сўради. Орбан эса Путин билан ҳозирги учрашув муҳим эканлиги ва Венгрия тез орада Европада ҳам Россия, ҳам Украина билан мулоқот олиб боришга қодир ягона давлатга айланишини таъкидлаган.
LiveБарчаси