Оналик ва болалик, репродуктив саломатлик қай ахволда? Боситхонова жавоб берди
Жамият
−
10 Июль 2020
6107Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Президентининг қарори билан Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтди ва вазир ўринбосари этиб тайинланди. QALAMPIR.UZ яна ССВда иш бошлаган Боситхоновадан унинг қайтиши борасидаги фикрларини ўрганди.
Боситхонова ўзининг қайтишини касбий шаклланганлиги ва Президент қарори билан боғлади. У янги лавозимида ҳам самарали хизмат қилишга уринишини таъкидлаб ўтди.
“Мен алоҳида қайтиш деб айтишим, ўзимни касбим 30 йил давомида шу касб орқали шакилланганим, касбим орқали инсонлар билан ҳаётга бўлган муносабатимни шакллантирганлигим билан боғлиқ. Лекин ижро ҳокимияти вакили сифатида буни қайтиш деб ҳам айтолмайман, чунки Давлат раҳбари қайси лавозимга ўтиш кераклиги тўғрисида ўз қарорларини қабул қилсалар мен ўша қарорга бўйсунишга тайёрман. Барча ҳаракатларим билан жараёнларда аниқ иштирок этишни, қилаётган ҳаракатларим самарасини максимал бўлишини барча чорасини кўраман. Мана шундай оддий ҳарбийга ўхшаган жавоб”, дея фикрларини билдирди Боситхонова.
Шунингдек, мамлакатдаги оналик ва болалик репродуктив саломатлигининг аҳволи қандайлигига ҳам қизиқдик. Боситхонова соҳада муаммолар бисёр эканини маълум қилди.
“Муаммо кўп, чунки бир йил давомида бу лавозим вакант бўлган. Мен иш бошлаганимга бир кун бўлмасдан 14 та ҳудудда ана шу масалага масьул бўлган барча лавозим эгаларини ва акушер гинеколог ҳамда педиатрлар билан видеоконференция ўтказдим. Уларнинг барчасига аниқ топшириқлар берилди. Бу топшириқларнинг муддати баъзиларида уч кун, баъзиларида бир ҳафта. Уларга ўз ҳудудида оналик ва болаликни таҳлил қилиш бўйича топшириқ берилди. Чунки ҳозир жойларда бугунги кундаги оғир жараёнда ўз соҳасидан четлашган ходимлар ҳам бор.
Шунинг учун тизимли ишни йўлга қўйиб, оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ижобий натижаларга эришишнинг чорасини кўришимиз керак. Бу борада нафақат раҳбар сифатида балки ҳудудлардаги ходимларнинг ишини ташкиллаштириш ва уларни ҳаракатига ҳам боғлиқ эканини айтмоқчиман. Мен бугун бу ишларни шакллантиришда масъул инсон сифатида ҳамма ҳаракатни қиламан”, дейди Боситхонова.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь