Омма олдида қонунчиликка бўйсунмаслик ёки уни бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (ҳозирги БҲМ миқдорига кўра 14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Аввалроқ, қонунчиликка Ўзбекистон Республикаси Президентини интернетда ҳақорат қилганлик ва унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун тартибсизлик

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг