“Омикрон”. Коронавируснинг янги штамми эмланганлар орасида тарқалиши мумкин
Олам
−
28 Ноябрь 2021
11167Коронавируснинг янги варианти эмланган одамлар орасида тарқалиши мумкин. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон таъкидлади. Унинг фикрича, кучли мутация “вақт ўтиши билан” мавжуд вакциналардан ҳимоя даражасини пасайтириши мумкин. Бош вазир мамлакатда чекловларни кучайтирди: барча ташриф буюрувчилар тестлардан ўтиши ва натижалар олинмагунча карантинда бўлиши керак.
“Олимларимиз бу ҳақда тобора кўпроқ маълумотга эга бўлмоқдалар, аммо омикрон жуда тез тарқалмоқда ва вакцинанинг икки дозасини олган одамлар орасида юқадиганга ўхшайди”, дейди жаноб Жонсон матбуот анжуманида. Унинг сўзлари Буюк Британия ҳукумати сайтида келтирилган. Унинг таъкидлашича, омикронга қарши вакциналар қанчалик самарали эканлиги ҳозирча номаълум, аммо “улар ҳеч бўлмаганда қандайдир ҳимоя беради, деб ишониш учун яхши асослар бор”.
Фото: Борис Жонсон
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги штаммига омикрон ҳарфини тайинлади. Омикрон (юнонча О ҳарфи) номини берди. Мутахассислар вируснинг яна бир тури шусиз ҳам инфекция тарқалишига қарши курашаётган мамлакатларга таҳдид солиши мумкин деган хулосага келди.
Маълумот ўрнида, омикрон штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати Жанубий Африкада аниқланган, ҳозирда касаллик ҳолатлари Европа мамлакатларида қайд этилган.
LiveБарчаси