ЖССТ коронавируснинг янги штаммини дунё учун таҳдид деб тан олди 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги штаммига Омикрон (юнонча О ҳарфи) номини берди. Мутахассислар вируснинг яна бир тури шусиз ҳам инфекция тарқалишига қарши курашаётган мамлакатларга таҳдид солиши мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берган. 

ЖССТ B.1.1.529 вируси бир қатор мутациялардан сўнг организмдаги оқсил таркибига таъсир қилиши мумкин, деган хулосага келган. Муаммо шундаки, ҳозирги вакциналар бу ўзгаришда унчалик самарали бўлмаслиги мумкин. 

Таъкидланишича, вируснинг ушбу варианти аввалгиларига қараганда тезроқ тарқалади ва кўпроқ одамларга, шу жумладан илгари бошқа штаммларни юқтирганларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Ташкилот барча мамлакатларни янги штаммни ўрганишга эътиборни кучайтиришга чақирган. 

Сўнгги ҳафталарда янги вирус штамми Ботсвана, Бельгия, Исроил ва Гонконгда аниқланган. 

Вакцина яратувчи BionTech SE ва AstraZeneca янги штамм пайдо бўлиши билан боғлиқ вазиятни диққат билан ўрганаётганликларини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус омикрон

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг