Омбудсманнинг янги ўринбосари лавозими жорий этилади
Жамият
−
15 Апрель 2020
5091Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолияти янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжат билан маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари – Тергов ҳибсхоналари ва озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилади.
Тергов ҳибсхоналари ва озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибияти тузилмасига 16 та қўшимча штат бирлиги ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, прокуратура, ички ишлар органлари ва ДХХда янги лавозим жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси