Олмаотада яна зилзила бўлди
Олам
−
30 Январь 2024 9746 1 дақиқа
Қозоғистонда 2 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Inform. kz” нашри хабар берди.
Бугун, 30 январь куни Олмаотада маҳаллий вақт билан 04:27 лар атрофида зилзила юз берган. Сейсмологлар зилзила кучини 2 баллга баҳоламоқда.
Зилзила магнитудаси 4,5 ни, чуқурлиги эса 10 км.ни ташкил қилган. Унинг эпицентри Олмаота шаҳридан 293 километр жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.
Қайд этилишича, Хитойда тунда ва эрталаб яна бир неча бор зилзила бўлган. Шулардан охиргиси Остона вақти билан 07:44 да кузатилган, аммо бу Қозоғистон ҳудудида сезилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмаотада беш балли зилзила оқибатида 44 киши жабрланганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь