Олмаотада яна зилзила бўлди

World

image

Қозоғистонда 2 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Inform. kz” нашри хабар берди.

Бугун, 30 январь куни Олмаотада маҳаллий вақт билан 04:27 лар атрофида зилзила юз берган. Сейсмологлар зилзила кучини 2 баллга баҳоламоқда.

Зилзила магнитудаси 4,5 ни, чуқурлиги эса 10 км.ни ташкил қилган. Унинг эпицентри Олмаота шаҳридан 293 километр жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган.

Қайд этилишича, Хитойда тунда ва эрталаб яна бир неча бор зилзила бўлган. Шулардан охиргиси Остона вақти билан 07:44 да кузатилган, аммо бу Қозоғистон ҳудудида сезилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмаотада беш балли зилзила оқибатида 44 киши жабрланганди.


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends