Олмалиқда корхона ходимларини оммавий ишдан бўшатмоқда. Вазирлик ҳолатга изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаси оммавий равишда бекор қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилояти Давлат меҳнат инспекцияси мазкур хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказган.

Ўрганиш натижасида, жамият ишчи ходимлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари “Касаначиликни ташкил қилиш хизмати” ходимлари томонидан етиштирилиши маълум бўлган. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш мақсадида жамият ходимларининг овқатланишини ташкил этиш 2021 йил 1 мартдан аутсорсинг шартлари асосида  ихтисослаштирилган компанияга топширилган.

Натижада, Касаначиликни ташкил қилиш хизмати ходимлари билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан бекор қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.

"Ҳолат бўйича жамият раҳбариятига амалдаги қонунчилик нормаларига риоя этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди", дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмалиқ вазирлик

Баҳолаганлар

455

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг