Олмалиқда 18 яшар қиз “Она ва бола” монументида ҳақоратомуз видео олди
3-саҳифа
−
03 Июнь 2021
35307Ижтимоий тармоқда қиз бола Олмалиқ шаҳрида “Она ва бола” монументини устига чиқиб, ноўрин ҳаракатлар қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котиби расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 2 май куни соат 22:00 лар атрофида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро Э.Сакиева шаҳар хиёбонида жойлашган “Она ва бола” монументининг устига чиқиб, ноўрин хатти-ҳаракат содир этган ва жараён акс этган видео тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Мазкур ҳолатда, фуқаро Э.Сакиеванинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик мавжудлиги сабабли, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳудудий суд органига юборилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 183-моддасига кўра, майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик – БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали олдида ҳақоратомуз ҳаракатлар содир этган шахсларга жавобгарликка тортилганди. Ҳайкаллар билан боғлиқ "ҳурмача" қилиқ Андижонда ҳам кузатилди.
LiveБарчаси