Алишер Навоий ҳайкали олдида яна ҳақоратомуз ҳаракат содир этилди

3-саҳифа 30978
image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида номаълум йигит Алишер Навоий ҳайкали олдида ножўя ҳаракат содир этгани акс этган видео тарқалди.

Видеода йигит ҳайкалга тупурганини кўриш мумкин. Вазиятга вилоят ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, Каттақўрғон шаҳридаги “А.Навоий” номидаги истироҳат боғида майда безорилик содир қилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни ҳудди шу жойда бошқа бир йигит шунга ўхшаш ҳақоратомуз ҳаракат содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тақралганди. У йигит 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланганди. Шунингдек, йигитга Навоий асари совға қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1639
Рейтинг: 3
t
×